Манчестер Сити Ёшко Гвардиол билан шартномани 2031-йилгача узайтирмоқда

2 дақиқа ўқиш214
Манчестер Сити Ёшко Гвардиол билан шартномани 2031-йилгача узайтирмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Англия чемпиони Манчестер Сити жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бири Ёшко Гвардиол билан амалдаги келишувни 2031-йилгача узайтириш бўйича якуний тўхтамга келди.
  • Goal.com хабарига кўра, янги шартнома футболчининг амалдаги муддатини яна уч йилга узайтиради ва аввалги келишув 2028-йилда якунига етиши керак эди.
  • Бу қарор Реал Мадрид ва Бавария каби Европанинг бир қатор гранд клублари қизиқишига чек қўйди.

Англия чемпиони Манчестер Сити жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бири Ёшко Гвардиол билан амалдаги келишувни узайтириш бўйича якуний тўхтамга келди. Хорватиялик иқтидорли футболчи «шаҳарликлар» сафида 2031-йилга қадар қоладиган бўлди. Бу қарор футболчи атрофидаги турли трансфер миш-мишларига чек қўйди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

BBC Sport нашри тарқатган маълумотларга кўра, Манчестер Сити раҳбарияти Гвардиолни жамоанинг келажакдаги энг қимматли активларидан бири деб ҳисобламоқда. Янги шартнома унинг амалдаги муддатини яна уч йилга узайтиради. Аввалги келишув 2028-йилда якунига етиши керак эди, бироқ клуб ҳимоя чизиғининг мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида ҳозирдан ҳаракат қилди.

Грандлар қизиқишига чек қўчилди

Гвардиолнинг ушбу қарори Европанинг бир қатор гранд клублари, хусусан, Реал Мадрид ва Бавария учун кутилмаган зарба бўлди. Испания клуби президенти Флорентино Перез хорватиялик ҳимоячини «сантияго Бернабеу»га олиб келиш орқали ҳимоя чизиғини тубдан янгилашни мақсад қилган эди. Мюнхеннинг Бавария клуби ҳам футболчининг Германия чемпионатига қайтиши бўйича расмий сўровлар юборган.

Шунга қарамай, Манчестер Сити музокаралар давомида хотиржамликни сақлаб қолди. Клуб мутасаддилари футболчининг Манчестердаги ҳаётидан мамнун эканлиги ва лойиҳага содиқлигига ишонишган. Якунда Гвардиол дунёнинг энг кучли ҳимоячиларидан бири сифатида ўз фаолиятини айнан Англия Премер-лигасида давом эттиришни афзал кўрмоқда.

Ёшко Гвардиолнинг универсаллиги уни Пеп Гуардиола тактик чизмаларида ажралмас бўшлиққа айлантирди. У ҳам марказий ҳимояда, ҳам чап қанотда бирдек ишончли ўйин намойиш эта олади. 2024-25-йилги мавсумда у клубнинг «Энг яхши футболчиси» деб топилгани ҳам унинг жамоадаги нуфузи қанчалик юқори эканлигидан далолат беради.

Таъкидлаш жоизки, ўтган мавсум футболчи учун жисмоний жиҳатдан бироз қийин кечди. Январ ойида оёғидан олган жиддий жароҳати сабабли у тўрт ойни майдон ташқарисида ўтказишга мажбур бўлди. Бироқ май ойида сафга қайтиб, мавсумнинг ҳал қилувчи баҳсларида, жумладан, Кристал Пелас ва Астон Виллага қарши ўйинларда ўзининг юқори спорт формасида эканлигини исботлади.

Янги шартнома нафақат молиявий жиҳатдан манфаатли, балки клубнинг футболчига бўлган юксак ишончини ҳам ифодалайди. Манчестер Сити раҳбарияти яқин ҳафталар ичида келишувни расман эълон қилиши кутилмоқда. Бу қадам клубнинг янги даврга ўтиш жараёнида барқарорликни сақлаб қолиш стратегиясининг бир қисмидир.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?