date
views 5 820

Муроджон Аҳмадалиев Осиё чемпионатидаги илк чиқишида рақибини нокаут қилди

Муроджон Аҳмадалиев Осиё чемпионатидаги илк чиқишида рақибини нокаут қилди
“Ўзбекистон” спорт мажмуасида бокс бўйича катталар ўртасида 29-Осиё чемпионатининг иккинчи кунги жангларига старт берилди. Унда биринчи бўлиб 56 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз, Рио-2016 бронза медали совриндори Муроджон Аҳмадалиев рингга кўтарилди. У туркманистонлик спортчи Мурадов Шодликмурод имкониятини синаб кўрди.

Айтиш жоизки, у мухлислар мураббийлари ишончини оқлади ва туркманистонлик боксчига қарши жангини муддатидан аввал якунлади. Ўйиннинг биринчи дақиқасида Муроджон Шодликмуродни дастлаб нокдаунга учратди. Кейинроқ учрашув ҳаками нокаут деб ҳисоблашга қарор қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Муроджон Аҳмадалиев Осиё чемпионатидаги илк чиқишида рақибини нокаут қилди