Беҳруз Каримов Португалияга қарши Ўзбекистонга ёрдам бера олмайди
1 дақиқа ўқиш650

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси Беҳруз Каримов жароҳати сабаб Португалияга қарши учрашувда иштирок этмайди.
Қанот ҳимоячиси жаҳон чемпионатининг биринчи турида Колумбияга қарши ўйинда яхши ҳаракат қилган эди. Бироқ шундан кейин футболчининг аввалги жароҳати яна безовта қила бошлади.
Беҳруз Каримов ўйиндан кейинги дастлабки жамоавий машғулотларда қатнашмади. У кеча якка тартибда машқ қилди. Шу сабабли мураббийлар штаби унинг Португалияга қарши баҳсдаги хизматидан фойдалана олмайди.
Ҳозир футболчининг кейинги учрашувгача тикланиши кутилмоқда. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси навбатдаги ўйинларидан бирини Конгога қарши ўтказади.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…