Марсельо Белса ЖЧ-2026даги танаффуслардан норози

Марсельо Белса ЖЧ-2026даги танаффуслардан норози

Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Марсельо Белса ЖЧ-2026 ўйинларидаги танаффуслар ҳақида танқидий фикр билдирди.

Мураббийнинг айтишича, қўшимча тўхталишлар сабаб учрашувлар амалда тўрт қисмга бўлиниб кетмоқда. Бу ҳолат футболнинг одатий тартиби ва ўйин суръатига таъсир қиляпти.

«Ўйинлар тўрт қисмга бўлиниб кетяпти. Бу футболнинг одатий қоидаларини ўзгартириб юбормоқда. Бундай танаффуслар ҳеч қандай фойда келтирмайди, аксинча, бор нарсани ҳам тортиб олади», деди Белса.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар