Португалия — Ўзбекистон ўйини турнинг энг томошабоп баҳслари қаторига кирди

Португалия — Ўзбекистон ўйини турнинг энг томошабоп баҳслари қаторига кирди

2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи иккинчи туридан ўрин олган Португалия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув томошабинлар сони бўйича турнинг энг оммавий ўйинлари ўнталигига кирди.

Хьюстон шаҳридаги «NRG Stadium» аренасида ўтказилган беллашувни 68 777 нафар мухлис бевосита стадион трибуналаридан кузатди. Бу натижа Португалия — Ўзбекистон учрашувига иккинчи турнинг энг кўп томошабин тўплаган баҳслари рўйхатида еттинчи ўринни олиб берди.

Иккинчи турда энг катта аудитория Норвегия ва Сенегал терма жамоалари ўртасидаги ўйинда қайд этилди. Ушбу баҳсни 80 663 нафар мухлис стадиондан томоша қилди.

Шунингдек, Аргентина — Австрия учрашувига 70 649 нафар, Бельгия — Эрон баҳсига эса 70 317 нафар томошабин ташриф буюрди.

ЖЧ-2026 иккинчи турида энг кўп мухлис йиғган 10 та ўйин:

  1. Норвегия — Сенегал — 80 663 нафар

  2. Аргентина — Австрия — 70 649 нафар

  3. Бельгия — Эрон — 70 317 нафар

  4. Швейцария — Босния ва Герцеговина — 70 026 нафар

  5. Туркия — Парагвай — 68 827 нафар

  6. Нидерландия — Швеция — 68 777 нафар

  7. Португалия — Ўзбекистон — 68 777 нафар

  8. Эквадор — Кюрасао — 68 598 нафар

  9. Иордания — Алжир — 68 371 нафар

  10. Бразилия — Гаити — 68 324 нафар

Эслатиб ўтамиз, Португалия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув европаликларнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.

Португалия сафида Криштиану Роналду дубль қайд этди. Нуну Мендеш ва Рафаэл Леау ҳам биттадан гол уришди. Яна бир тўп Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Абдувоҳид Неъматовнинг автоголи сифатида қайд этилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар