Сенегал ва Ироқ учинчи ўрин учун майдонга тушади

1 дақиқа ўқиш178
Сенегал ва Ироқ учинчи ўрин учун майдонга тушади

2026 йилги жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувлари давом этмоқда.

Тошкент вақти билан соат 00:00 да «I» гуруҳининг сўнгги тур баҳслари бошланади. Плей-офф йўлланмаси масаласи аллақачон ҳал бўлгани сабаб Сенегал ва Ироқ миллий жамоалари гуруҳда учинчи ўринни эгаллаш учун ўзаро куч синашмоқда.

Ҳар икки жамоа дастлабки икки турда очко тўплай олмаган. Шу боис бу баҳс Сенегал ҳамда Ироқ учун жаҳон чемпионатидаги иштирокни муносиб натижа билан якунлаш имконини беради.

Сенегал таркибида Садио Мане, Исмоил Сарр ва Ламин Камара каби тажрибали футболчилар асосий таркибдан жой олди. Ироқ эса Зидан Иқбол, Али Ал Ҳаммади ва Иброҳим Байиш каби футболчилари орқали рақиб дарвозасига хавф солишга ҳаракат қилади.

ЖЧ-2026. «I» гуруҳи, 3-тур

Сенегал — Ироқ

Сенегал: Диав, Диатта, Сек, Ниакате, Якобс, П. Гуйе, Диарра, Мбайе, Камара, Мане, Сарр.

Ироқ: Басил, Путрос, Ҳошим, Сулака, Доски, Ал Аммари, Жассим, Байиш, Иқбол, Қосим, Ал Ҳаммади.

Учрашув ғолиби «I» гуруҳини учинчи ўринда якунлайди. Мағлуб жамоа эса жаҳон чемпионатини очкосиз ҳолда тарк этиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?