ЖЧ-2026да голлар шоуси: Тўпурарлар пойгасида охирги вазият қандай?

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионати-2026 мусобақасининг навбатдаги кунида жами 6 та шиддатли беллашув ўтказилди.
- Ушбу баҳсларда Сенегал Ироқни 5:0, Франсия Норвегияни 4:1, Испания Уругвайны 1:0, Белгия Янги Зеландияни 5:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Кабо-Верде ва Саудия Арабистони ҳамда Миср ва Эрон ўйинларида дуранг қайд этилди.
АҚШ, Мексика ва Канада яшил майдонлари мезбонлик қилаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионати-2026 ўзининг энг қизғин палласига кирди. Навбатдаги ўйин куни футбол мухлисларига ҳақиқий голлар ёмғири ва кутилмаган натижаларни тақдим этди. Кун давомида жами 6 та шиддатли беллашув бўлиб ўтди.
Куннинг барча натижалари билан танишинг:
Бугунги баҳсларда кучлар қуйидагича тақсимланди:
Учрашувлар | Натижа | Баҳс тафсилоти |
Сенегал — Ироқ | 5 : 0 | Сенегал жавобсиз 5 та гол билан рақибини тор-мор этди. |
Норвегия — Франция | 1 : 4 | «Учранглар» Холанд жамоасини аяб ўтиришмади. |
Кабо-Верде — Саудия Арабистони | 0 : 0 | Муросасиз кечган баҳсда голлар урилмади. |
Уругвай — Испания | 0 : 1 | Испанлар минимал ҳисобдаги ғалабани илиб кетишди. |
Миср — Эрон | 1 : 1 | Икки вакил жанговор дурангга имзо чекди. |
Янги Зеландия — Бельгия | 1 : 5 | Бельгияликлар рақиб дарвозасига 5 та гол жойлаб қўйишди. |
Тўпурарлар пойгаси: Месси тахтни ҳеч кимга бермаяпти!
Мусобақанинг энг сермаҳсул футболчиси номи учун кураш ҳам соат сайин қизиб бормоқда. Айни дамда тўпурарлар рўйхатини амалдаги жаҳон чемпиони — Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси ўз қўлида ушлаб турибди. Унинг ҳисобида 5 та гол мавжуд.
Бироқ, унинг ортидан катта тезликда келаётган ва Леога жиддий рақобат туғдираётган хавфли таъқибчилар гуруҳи шаклланган. Қуйидаги футболчилар ҳисобида ҳозирча 4 тадан гол бор:
Эрлинг Холанд (Норвегия)
Винисиус Жуниор (Бразилия)
Килианн Мбаппе (Франция)
Усман Дембеле (Франция)
Маълумот учун: ЖЧ-2026 баҳслари жорий йилнинг 11 июнида старт олган бўлиб, 19 июль куни бўлиб ўтадиган финал учрашуви билан якунланади. Воқеалар ривожини биз билан кузатишда давом этинг!
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…