Камавинга нега “Реал”дан кетишни истамаяпти?

1 дақиқа ўқиш886
Камавинга нега “Реал”дан кетишни истамаяпти?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Таниқли журналист Марио Кортехананинг клубдаги манбаларига таяниб маълум қилишича, Европа грандлари қизиқиш билдираётганига қарамай, Эдуарду Камавинга "Реал"да қолишни хоҳламоқда.
  • Аввалроқ "Реал" мутасаддилари футболчининг хизматларини "Манчестер Сити"га таклиф қилгани ва томонлар ўртасида музокаралар бошлангани хабар қилинган эди.

“Реал” ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавинганинг келажаги атрофидаги саволлар ҳали ҳам очиқлигича қолмоқда. Франциялик футболчига бир қатор Европа грандлари қизиқиш билдирган бўлса-да, унинг ўзи Мадридда қолиш ниятида.

Бу ҳақда таниқли журналист Марио Кортегана клубдаги манбаларига таяниб маълум қилди.

“Манчестер Сити” билан музокара бўлган

Аввалроқ “Реал” мутасаддилари Камавинганинг хизматларини “Манчестер Сити”га таклиф қилгани ва томонлар ўртасида музокаралар бошлангани хабар қилинган эди.

Бироқ Кортегананинг айтишича, футболчининг позицияси ўзгармаган.

“Мен клубдаги манбалардан Камавинга ва ‘Манчестер Сити’ ҳақида сўрадим. Улар яна бир бор Камавинга ‘Реал’да қолишни хоҳлашини айтди”, — деди журналист.

“Реал” аввал футболчи сотиши керак

Мадрид клуби таркибни яна бир ярим ҳимоячи билан кучайтириш режасини маъқулламоқда.

Аммо янги трансфер амалга ошиши учун “Реал” аввал амалдаги футболчилардан бирини сотиши керак бўлади.

“Муаммо шундаки, ҳозирги футболчилардан ҳеч бири кетишни истамаяпти”, — деди Кортегана.

Шу сабаб Камавинганинг келажаги ҳам клубдаги бошқа трансфер қарорларига боғлиқ бўлиб турибди.

Камавинганинг мавсумдаги натижалари

Эдуарду Камавинга 2021 йилда “Ренн”дан 31 миллион евро эвазига “Реал”га кўчиб ўтган эди.

Франциялик ярим ҳимоячи 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақалар доирасида:

  • 43 та учрашувда майдонга тушди;

  • 2 та гол урди;

  • 1 та голли узатма амалга оширди.

Ҳозирча Камавинга Мадридни тарк этиш ниятида эмас. Бироқ “Реал” янги ярим ҳимоячи олишга қарор қилса, трансфер бозорида вазият тез ўзгариши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?