“Championat.asia” сайти терма жамоамиз футболчилари қандай "темир тулпор"ларда юришини тақдим этди.

Ўзбекистон терма жамоасининг икки дарвозабони мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган Каптива машинасини ҳайдашади.

Терма жамоамизнинг яна бир посбони Элдорбек Суюнов Ласетти Жентра бошқаради.

Ҳимоячи Егор Кримец 2015 йилда Ласетти миниб юрар эди. Ҳозир у эгарлаган "тулпор" ўзгаргандир, балки йўқ.
Терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов Намангандан Тошкентга ва Тошкентдан Наманганга бориш учун ушбу машинадан фойдаланади.
Таиландга қарши чиройли гол урган Сардор Рашидов Қатарда Mercedes-Benz ML бошқаради. Ўзбекистонда эса Каптивадан фойдаланади


Жалолиддин Машариповнинг суратдаги машинаси моделини аниқлаш қийин. Бу Малибу


Сервер Жепаров эса Audi TT билан шаҳар кезади
Ҳужумчи Термурхўжа Абдуҳолиқов Тошкентда Спарк автомобилини бошқаради “Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар