Швейцария прокуратураси Жаҳон футбол федерацияси ФИФАдаги коррупция ҳолатларини текширмоқда.
Ушбу тергов ишлари келаси йилда Россияда ўтказилиши мўлжалланган жаҳон чемпионатига таъсир қилмаса бўлгани эди. Маълумки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сўнгги саралаш босқичидаги 4 та мағлубиятга қарамай (икки бор Эрон, бир бор Жанубий Корея ва Сурия терма жамолари билан ўйинда) ҳали ҳам ушбу мундиалга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга бўлиб турибди.
Швейцария бош прокурори Микаэль Лаубер ФИФА ва футбол бўйича жаҳон чемпионатлари билан боғлиқ коррупция ҳолатларига доир 25 та тергов ишини олиб бораётганини билдирди. Лекин у айнан қандай ишлар тергов қилинаётгани ҳақида айтмади.
Лаубер, шунингдек, Россия ҳамда Қатар ютиб чиққан 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатларини ўтказиш бўйича танловлардаги қоидабузарлик эҳтимоли билан ҳам шуғулланмоқда.
Прокурорнинг айтишича, у ҳозиргача пулларни ноқонуний ўтказиш билан боғлиқ 178 та ўтказмалар ҳақида маълумотга эга.
Манба:1news.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин