
Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси, Қатарнинг «Ал-Жайиш» клубида тўп суриб юрган Сардор Рашидов жамоасини ўзгартирди.
Ҳамюртимиз 15 июнь куни БААнинг «Ал-Жазийра» клубига трансфер қилинди. Сардор Рашидов «Ал-Жазийра» билан 2 йиллик шартномага имзо чекди.
Эслатиб ўтамиз, «Ал-Жазийра» декабрь ойида БААда ўтказиладиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашади. Энди Сардор Рашидов ҳам бу мусобақада иштирок этиши мумкин.
2017 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳозирча УЕФАдан «Реал» Мадрид, Океаниядан Янги Зеландиянинг «Оклэнд Сити», КОНКАКАФдан Мексиканинг «Пачука» ва мезбон сифатида БААнинг 2016-17 йилги мавсумдаги чемпионти «Ал Жазийра» қатнашади.
Қайд этиш лозимки, ОЧЛнинг чорак финалида иштирок этаётган БААнинг бошқа бир жамоаси «Ал-Айн»да ҳам Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиш имконияти бор. Шунингдек, ОЧЛ чора финали иштирокчиси, ҳамюритимиз Одил Аҳмедовнинг жамоаси — «Шанхай СИПГ» ҳам ушбу турнирда иштиок этиш учун имкониятлари юқори. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар