«Унга ҳурмат ила бош эгамиз»: Зидан миллий жамоадан кетган Роналду ҳақида гапирди

1 дақиқа ўқиш677
«Унга ҳурмат ила бош эгамиз»: Зидан миллий жамоадан кетган Роналду ҳақида гапирди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Франсия терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан, Португалия терма жамоасидан кетган Криштиану Роналдуга ҳурмат билдирди.
  • Зидан Роналду билан бирга ишлашдан фахрланишини ва унинг футбол йўлини эътироф этиш кераклигини таъкидлади.
  • Зидан Роналду ўзига кўплаб совринларни ютишда ёрдам берганини ва унга нисбатан юксак ҳурматда эканлигини қўшимча қилди.
  • Бу баёнот Роналду миллий терма жамоа билан фаолиятини якунлаш арафасида турган бир пайтда янгради.

Португалия миллий терма жамоаси ихтиёрини шов-шувли тарзда тарк этган 41 ёшли афсонавий ҳужумчи Криштиану Роналду атрофидаги можаролар тўлқини бутун дунё футбол жамоатчилигини қамраб олди. Ушбу мураккаб вазиятда юлдуз ҳужумчининг собиқ устози, айни дамда Франция миллий терма жамоасини бошқараётган Зинедин Зидан шогирдига юксак ҳурмат ва илиқ қўллаб-қувватлов сўзларини йўллади.

Мадриднинг «Реал» клуби билан биргаликда кетма-кет уч бор Чемпионлар лигасида зафар қучган франциялик мутахассис Роналдунинг жаҳон футболидаги ўрни ва беқиёс меҳнати ҳар қандай тортишувлардан устун туришини таъкидлади.

«У менга жуда кўп унвонларни ютишда ёрдам берди»

Зинедин Зидан ўз чиқишида Роналду билан бирга кечирган олтин даврларни эслаб, қуйидаги самимий эътирофни билдирди:

«Унинг бутун босиб ўтган футбол йўлини муносиб равишда эътироф этишимиз шарт. Шахсан менга у билан бир жамоада ишлаш бахти насиб этганидан фахрланаман.

Криштиану менга жуда кўп нуфузли соврин ва унвонларни қўлга киритишда беқиёс ёрдам берган. Унга нисбатан чинакам юксак ҳурмат ила бош эгамиз. Мен ҳаётим давомида бирга тер тўккан, бирга вақт ўтказган барча инсонларга доимо улкан эҳтиром билан қарайман».

Португалиядаги демарш ва фаолиятни якунлаш қарори

Зиданнинг ушбу баёноти Роналду миллий либосдаги фаолиятини драматик тарзда якунлаш арафасида турган бир пайтда янгради:

  • Бош мураббий билан низо: Саудиянинг «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Португалия бош мураббийи Жорже Жезушнинг ваъдасида турмагани ва уни захирада қолдириш режаси сабаб терма жамоа йиғинини муддатидан олдин тарк этган эди.

  • Терма билан видолашув: Португалия матбуоти тарқатган сўнгги хабарларга кўра, 234 ўйинда 146 та гол уриб, жаҳон рекордларини ўрнатган 41 ёшли сардор энди миллий терма либосида майдонга тушмаслик қарорига келган.

Бир томонда ватанида кескин танқидлар ва сиёсий даражадаги муҳокамалар давом этаётган бўлса, иккинчи томонда футбол оламининг Зидан каби буюк намояндалари Криштианунинг тарихий буюклигини яна бир бор барчага эслатиб қўймоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?