Барселона ва Ювентус Манчестер Юнайтед ҳужумчиси билан алоқага чиқди

Барселона ва Ювентус Манчестер Юнайтед ҳужумчиси билан алоқага чиқди

Манчестер Юнайтед ҳужумчиси Бенямин Шешко Европанинг икки гранд клуби эътиборини тортди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

TuttoJuve нашри тарқатган маълумотларга кўра, Барселона ва Ювентус клублари словениялик футболчининг 2027 йилдаги эҳтимолий трансфери юзасидан дастлабки музокараларни бошлаб юборган. Ҳозирча туринликлар каталонияликлардан бироз олдинда бормоқда, бироқ томонлар ҳали расмий таклиф билан чиқмагани айтилмоқда. Трансфердаги асосий тўсиқ сифатида футболчининг нархи кўрсатилмоқда, чунки Манчестер Юнайтед ўз ҳужумчиси учун 75 миллион Евро талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, инглиз клуби форвардни 2025 йилнинг ёзида RB Leipzigдан 76,5 миллион Евро эвазига сотиб олганди. Ҳозирги мавсумда у барча мусобақаларда олтита ўйинда майдонга тушиб, иккита гол уришга муваффақ бўлди.

Шуни таъкидлаш керакки, ҳужумчи Премьер-лиганинг тўrтта учрашувида бирор марта ҳам асосий таркибда майдонга тушмади ва умумий ҳисобда атиги 76 дақиқа ҳаракат қилди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар