Конго ДР терма жамоасининг ЖЧдаги иштироки юзасидан жанжал кўтарилди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Конго ДР терма жамоасининг 52 йиллик танаффусдан сўнг жаҳон чемпионатига йўлланма олиши, аммо таркибдаги дарвозабон Лионель Мпаси фуқаролигини ўзгартириш бўйича расмий ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштирилмагани аниқлангач, жанжалга сабаб бўлди.
- Нигерия терма жамоасининг шикояти натижасида FIFA бу ҳолатни кўриб чиқди, аммо техник сабабларга кўра шикоятни ёпиб, Конгога Ямажкага қарши плей-офф ўйинида қатнашишга рухсат берди.
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) жиддий можаро марказида қолди. Те Нев Ёрк Times нашрининг ички ҳужжатларга таяниб хабар беришича, ташкилотнинг ҳуқуқшунослари Конго Демократик Республикаси терма жамоаси таркибида майдонга тушган футболчининг қоидабузарликка йўл қўйганини аниқлаган. Ушбу ҳолат 52 йиллик танаффусдан кейин жаҳон чемпионатига йўлланма олган Конго жамоасининг иштирокини хавф остига қўйди ва Нигерия томонининг кескин норозилигига сабаб бўлди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Goal.com нашрининг ёритишича, можарога Нигерия терма жамоасининг шикояти сабаб бўлган. Конгога қарши баҳсда мағлуб бўлган нигерияликлар рақиб таркибидаги футболчининг ўйин ҳуқуқини текширишни талаб қилишган. Ўтказилган текширувлар натижасида, дарвозабон Лионель Мпаси Франциянинг ёшлар жамоаларида ўйнаганига қарамамй, унинг фуқаролигини ўзгартириш бўйича зарур расмий ҳужжатлар FIFA томонидан тўлиқ расмийлаштирилмагани маълум бўлган.
FIFA қарори ва яширин ҳужжатлар
Ҳужжатлардан кўринишича, бундай қоидабузарлик одатда айбдор жамоага иштирок этган барча ўйинлар учун техник мағлубият ёзилишини тақозо этади. Бироқ FIFA барча хавф-хатарларга қарамай, Конго Демократик Республикасига Ямажкага қарши плей-офф ўйинида қатнашишга рухсат берган. Натижада конголиклар ҳал қилувчи баҳсда ғалаба қозониб, мундиал йўлланмасини қўлга киритишган.Те Нев Ёрк Times ихтиёрига келиб тушган ички ёзишмалар FIFA раҳбарияти ва ҳуқуқий қўмиталари олдида бир нечта муқобил вариантлар турганини кўрсатади. Жумладан, Нигерияга ғалаба тақдим этиш, молиявий жарималар қўллаш, Конгони плей-оффда Нигерия билан алмаштириш ёки шикоят кеч берилгани сабабли ҳеч қандай чора кўрмаслик вариантлари муҳокама қилинган. Охир-оқибат, FIFA шикоятни техник сабабларга кўра ёпганини маълум қилган.
Олдинги ўхшаш ҳолатлар
Ташкилот вакиллари ўз қарорларини қўмиталарнинг мустақиллиги ва амалдаги регламентларга асосланиши билан изоҳлаб, президент Жанни Инфантино бу қарорларга аралашмаганини таъкидлаган. Шунга қарамай, мазкур ҳолат футбол жамоатчилигида саволлар туғдирмоқда, чунки тарихда бунга ўхшаш прецедентлар мавжуд бўлган.Жумладан, 2016-йилда Греция терма жамоаси Австралия ёшлар жамоасида ўйнаган футболчини майдонга туширгани аниқлангач, FIFA Туркияга қарши ўйинда уларга техник мағлубият ёзган эди. Шунингдек, 2018-йилги жаҳон чемпионати саралашида Боливия ҳам шундай қоидабузарлик туфайли натижалардан маҳрум қилинган эди. Нигерия футбол федерацияси эса ҳозирги ҳолатда адолат тикланишини талаб қилиб, норозилигини давом эттирмоқда.






























Изоҳлар 0
…