Жорий йил ФИФАдан Ўзбекистон футбол федерациясига хат келгани, унда ЎФФ 11 майга қадар Олий лига иштирокчиси “Шўртан”ни Биринчи лигага тушириб юбориши ёзилгани ҳақида хабар бергандик.
Барча муаммо “Шўртан” клуби собиқ футболчиси Урош Милославлевич билан боғлиқ. У ФИФАга ғузорликлар устидан арз қилиб, қолиб кетган маошини ундириб беришни сўраган.
Клуб раҳбарлари орадан бироз вақт ўтиб, Милославлевичга бўлган қарздорликни қоплаб, жамоани қайта ташкил этишаётган бир пайтда “Шўртан”да янги муаммолар пайдо бўлди.
Гап шундаки, бир неча кун илгари ФИФА “Шўртан”га яна хат юборган. Бу сафар муаммо жамоани 2011-2012 йиллар бошқарган белоруссиялик мураббий Игорь Криушенко ва унинг ёрдамчисига тегишли.
Маълум бўлишича, “Шўртан”нинг Игорь Криушенкога 95 минг АҚШ доллари ва ўша вақтда дарвозабонлар мураббийига (номи келтирилмаган) 26 минг АҚШ доллари қарзи бор. Ғузорликлар ФИФА чиқарган қарор сабабли катта эҳтимол билан янги мавсумни Биринчи лигада бошлашади.
Агар шунда ҳам “Шўртан” қуйи лигадан Олий Лигага чиқиш вазифасини адо этса, ФИФА кейинги мавсумга ҳам жамоани жазолаши мумкин. Яъни Игорь Криушенкога бўлган қарздорлик ҳаддан зиёд кўплиги туфайли “Шўртан” яна Биринчи лигага равона бўлиш эҳтимоли юқори.
Унинг устига, жамоани бошқараётган Ихтиёр Каримов ва унинг ёрдамчилари ҳам номаълум сабабларга кўра ваколатларидан четлаштирилишди. Шунингдек, жамоани легионер Олександр Пишур ва тажрибали Акмал Холматов каби футболчилар тарк этишган.
Эндиликда “Шўртан”нинг мураббий курсиси бўшаб ётибди, у курсига ҳеч кимнинг ўтиргиси ҳам йўқдек. Чунки боши балоларда қолиб кетаётган жамоа натижасини қўрқмасдан ўз масъулиятига оладиган мураббийни ҳозирги замонда деярли топиш қийин.
“Шўртан” эндиликда ўзининг янги раҳбарияти билан 4 июль куни Ғузорда учрашув ўтказади ва шу мажлисда бўлажак режалар маълум этиб ўтилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»