23:07 / 04.07.2017
5 097

Президент Мираброр Усмоновни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади

Президент Мираброр Усмоновни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни 70 ёшга тўлган Мираброр Усмоновни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.

Мираброр Усмонов — таниқли давлат ва спорт арбоби. 1990—1992 йилларда Ўзбекистон савдо вазири, 1992—1994 йилларда «Ўзбексавдо» компанияси раиси, 1994—2005 йилларда бош вазир ўринбосари.

У 2006 йилдан Ўзбекистон футбол федерацияси президенти сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда, 2013—2016 йилларда бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ҳам раҳбар бўлган.

Президент фармонида Мираброр Усмонов давлат бошқаруви органлари ва жамоат ташкилотларидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш, ёш авлодни жисмоний ва маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш ишига қўшган улкан ҳиссаси учун юксак унвон билан тақдирланиши қайд этилган.

Миллий олимпия қўмитаси сайтида эълон қилинган табрикномада Мираброр Усмонов раҳбарлигида Ўзбекистон олимпия делегацияси энг яхши натижага эришгани алоҳида таъкидланган. 2016 йили Бразилиянинг Рио-де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон вакиллари жами 13 медаль қўлга киритиб, 21-ўринни эгаллади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Президент Мираброр Усмоновни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади