
Ёшлар ўртасида Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган боксчимиз Профсор Роримша www.olamsport.com сайти меҳмони бўлди.
"Исмим Профсор, фамилиям Роримша. Ўзбекман. 1999 йилда Дубай шаҳрида туғилганман. Бухорода яшайман. Бухоро шаҳридаги Олимпия захиралари спорт коллежида ўқийман.
4 ёшимда Ўзбекистонга кўчиб келганман. Ўзбек тилини анчадан бери биламан. Кичик пайтимда уйда онам инглизча гапирсалар, мен аксинча ўзбек тилида жавоб берардим. Ўртоқларим билан ҳам ўзбекчада гаплашардим. Шу тариқа ўзбек тилини ўрганиб кетганман", - дейди Профсор.

Манба : olamsport.com «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар