22:29 / 30.08.2017
4 177

Ўзбекистон терма жамоасининг Хитойдаги машғулотидан видеолавҳа

Ўзбекистон терма жамоасининг Хитойдаги машғулотидан видеолавҳа
Кеча терма жамоамиз жаҳон чемпионати саралаш ўйинини ўтказиш учун Хитойга етиб борди ва у ерда дастлабки машғулотларини ўтказди.
Қуйида дастлабки машғулотлар ҳақидаги видеолавҳани томоша қилишингиз мумкин.

Ушбу видеолавҳа Ўзбекистон футбол федерациясининг матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди.
[media=https://youtu.be/Ye3sGtUwaHQ]
Эслатиб ўтамиз, бош мураббий Самвел Бабаян 31 август куни бўлиб ўтадиган ўйинга 24 нафар футболчини жалб қилганди. Қуйида улар билан танишиш мумкин:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив” Тошкент), Никита Рибкин (“Қўқон-1912”);

Ҳимоячилар: Фаррух Сайфиев (“Насаф”), Виталий Денисов (“Локомотив” Москва, Россия), Анзур Исмоилов (“Чанчунь Ятай”, Хитой), Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”), Егор Кримец (“Бейжинг Гоань”, Хитой), Акмал Шораҳмедов (“Насаф”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив” Тошкент);

Ярим ҳимоячилар: Сервер Жепаров (“Истиқлол” Теҳрон, Эрон), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив” Тошкент), Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой), Фозил Мусаев (“Жубило Ивата”, Япония), Азиз Ҳайдаров (“Ажман”, БАА), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Сардор Рашидов (“Ал-Жазира”, БАА), Марат Бикмаев (“Локомотив” Тошкент), Сардор Мирзаев (“Локомотив”, Тошкент);

Ҳужумчилар: Темурхўжа Абдухолиқов (“Ас-Сайлия”, Қатар), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон).

Хитой – Ўзбекистон учрашув 31 август куни Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади. Учрашувни "Sport" телеканали жонли эфирда олиб кўрсатишни режалаштирган. Шу куни “А” гуруҳи етакчилари Эрон ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўйин параллель равишда бошланади.


Манба: www.uzbekistan24.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон терма жамоасининг Хитойдаги машғулотидан видеолавҳа