08:02 / 31.08.2017
5 021

Қозоғистонлик мураббий ярим финал олдидан Шаҳрам Ғиёсов ҳақида нималар деди?

Қозоғистонлик мураббий ярим финал олдидан Шаҳрам Ғиёсов ҳақида нималар деди?
Айни кунларда Германиянинг Гамбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. 69 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ярим финалда қозоғистонлик Аблайхан Жусуповга қарши рингга чиқади. Sports.kz сайти эса мазкур жанг олдидан бокс бўйича Қозоғистон ёшлар терма жамоаси мураббийи Галим Кенжабаев билан қозоғистонлик боксчининг Шаҳрам билан жангдаги имкониятлари борасида кичик суҳбат уюштирди.

– Аблайхан кеча ҳакамларнинг турли қарорлари билан венесуелалик Габриэль Местре Перес устидан ғалаба қозонди. Сиз бу жангга қандай изоҳ берасиз?

– Кўриниб турдики, Аблайхан бу жангда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилди. Бунга унинг италиялик боксчи билан жангда олган жароҳати сабаб бўлди. У кеча тезкор ва аниқлик билан ҳаракат қилди. Мураббийлар кеча венесуэлалик рақибга қарши жуда тўғри тактика танлади.

– Кейинги босқичда эса ишонч билан жанг ўтказаётган Шаҳрам Ғиёсовга қарши баҳс юритади. Бу ўйинда Жусуповнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

– Ғиёсовга қарши баҳс жуда оғир ўтади. Бу шубҳасиз. Ўзбек боксчиси ажойиб формада ва унинг Германияга фақат ғалаба учун келгани аниқ. Аблайхан барча кучини ишга солиши лозим. Орада бир кунлик кичик таътил бор ва мураббийлар билан Шаҳрамга қарши баҳсда тўғри тактика танлай олишса бўлгани.

Манба: sports.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қозоғистонлик мураббий ярим финал олдидан Шаҳрам Ғиёсов ҳақида нималар деди?