Аввало, барча юртдошларимизни қўшалоқ байрам - Мустақиллик куни ва Қурбон ҳайити билан қизғин табриклайман ва мухлисларни энг муҳим паллада миллий жамоамизни чинакамига қўллаб-қувватлашга чақираман.
Ҳа, миллионлаб мухлисларимиз қатори мен ҳам жамоамизнинг охирги расмий ўйинидан хурсанд эмасман. Лекин яқинда интернет орқали россиялик йигитлар билан футбол ҳақида гаплашганимда, улар Ўзбекистон термаси ЖЧга йўл олса, стадионларда мамлакатимиз байроғини ҳилпиратганча бизга ҳам мухлислик қилишларини айтишди.
Энди бир ўйланг, руслар жамоамизга хайрихоҳлик қилаётган пайт ўзимиз бефарқ қараб туришимиз ярашади-ми? Менимча, футболчиларимизнинг энг катта муаммоларидан бири - бу маълум даража билан чекланиб қолиш.
Яъни кучли клубларимиздаги ҳолатларидан қувониб юраверадилар. Бу нотўғри ёндашув-ку ахир. Футболчиларимиз аслида мудом ўз устиларида ишлаб, Европага интилишлари лозим. Тоғ чўққисини орзу қилмаган альпинист альпинист-ми, ахир?
Терма жамоамиз вакиллари наҳотки, ЖЧда қатнашиш орқали ўзларини кўрсатишни истамасалар? Ўзи бу сафар қуръа бизга жуда омадли келди ва бундан фойдаланиш шарт. Йигитларимизга айтадиган гапим шуки, сизлар ҳеч кимдан кам эмассизлар ва ўзингизни кўрсатадиган вақт келди.
Шу 1 та ўйинда тиш-тирноғингиз билан ғалаба йўлида курашсангиз, албатта, ЖЧга борамиз. Биламан, бу нафақат миллионлаб мухлислар орзуси, балки сизларники ҳам.
Демак, сўнгги қадам олдидан барчамиз бирлашайлик. Унутмайликки, энг муҳими, айнан охирги қадамдир.
Авазбек РЎЗИБОЕВ, Бағдод тумани.
Манба: www.interfutbol.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади