Терма жамоа ўйнайди, деса юрак қуримагур безовта бўлаверади.
Ғалати туйғу. Биламиз, “доно” ва “буюк” мураббий яна ўз билгани (ёки билмагани)дан қолмай, ўзига ёққан ўйинчиларни асосий таркибда тушириши ҳам аниқ.
Бефалсафа ва тутуриқсиз тактика танлаши ҳам ойдек равшан. Икки йил давомида шу инсонни ким терма жамоа бош мураббийлигига тайинлади экан, деб охирига ета олмайман. Сўзларим ғийбатга ўхшаб кетди, узр.
Тўғриси, эртага мен учун ким мураббий бўлиши, кимни майдонга тушишини қизиғи йўқ. Хайрулло Ҳамидов: “Футболда ҳар ўйин олдидан мадҳиямиз янграйди” деб ёзибди. Хайруллани таърифига қойил қолмай илож йўқ. Футболни эса мана шу жойи таъсирли.
“Бунёдкор” стадионида минглаб инсонларни бор овоз билан Абдулла Ориф сўзи билан айтилувчи рамзимизга жўр бўлганини гувоҳимиз. Бутун ўйингоҳ битта жисмга айланади, гўё. Юраклар жунбушга келадиган дақиқаларни бошдан кечирган билади.
Эртага насиб қилса яна шундай бўлади. Кимдир ўтган сафарги мақоламга “Биз қадимдан яккакурашларда кучлимиз, жамоавий ўйин бизга эмас” дея фикр билдирибди. Бўлмаган гап! Юртим заминидан нафақат паҳлавонлар, балки аскарларни бир мақсад йўлида бирлаштириб дунёни учдан бирини забт этган саркардалар чиққан. Жанубий Корея билан баҳсда, мана шу ролни Одил Аҳмедов ўйнайди. Унинг “Ё футбол ўйнаш керак ёки футболни йиғиштириб қўйиш керак” маъносидаги гапи бутун жаҳон ОАВларида айланди.
Биламиз ичингизда: “Ҳитойга ютқазган жамоага мундиалда бало борми?” деган фикр айланяпти. Асло ундай эмас. Футболчиларимиз бир бора жаҳон чемпионати ҳавосидан нафас олишлари керак ва зарур. Уёғига ёшлар тортиб кетади.
Ўйинни мен стадиондан кўрмоқчиман. Андижондан эрта тонг 6:20 даги поездда қадрдонлар билан йўлга чиқамиз, насиб қилса. Мақсад битта – юрт жамоасини қўллаб-қувватлаш. Биламиз, телевизор қаршисида миллионлаб инсонлар ҳам йигитларга руҳан далда берадилар.
Ҳа, термамизни бугунги аҳволи ҳаминқадар. Дўст мана шундай оғир кунда билинади.
Биз бир жамоамиз! Мақсадлар эса муштарак. Бирлашайлик!
Андижонлик шоир Равшан Ҳамроздан:
Футболдан Ватаннинг иси келади
Тандирнинг ёнидан ўтар бўлсангиз,
Димоққа урилар ширин нон иси.
Бешикка кўз тушса, ўшал заҳоти,
Чулғаб олар дилни болалик ҳисси.
Футболдачи, ҳа, ҳа, шундай бўлади:
- Футболдан Ватаннинг иси келади.
“Бу бир ўйин”, деманг, бузмай пинакни,
“Ғолиб, мағлублиги уларнинг иши...”
Ахир бу ўйиннинг ортида турар,
Бир миллат шаънию, бахти, ташвиши.
Кимки ватанпарвар – яхши билади,
- Футболдан Ватаннинг иси келади.
Элмурод Эрматов, Андижон
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда