22:01 / 15.09.2017
5 173

ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджоновнинг қабулхонаси очилди

ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджоновнинг қабулхонаси очилди
Ўзбекистондаги футбол мухлислари билан жонли мулоқотда бўлиш, мамлакатнинг исталган чеккасидаги фуқаролар билан мулоқот кўпригини яратиш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджоновнинг виртуал қабулхонаси очилганлиги ҳақида эълон қилади.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси президентининг қабулхонасига www.president.the-uff.com манзили орқали исталган мутасаддига исталган мавзуда мурожаат қилиш мумкин бўлади. Мурожаатлар электрон кўринишда виртуал қабулхона орқали ёки президентнинг [email protected] электрон почта манзилига юборилиши мумкин.

Мурожаатнинг мақомини (жавоб берилган-берилмаганини) сайт орқали текшириш мумкин бўлади.

Виртуал қабулхона орқали Бош вазирга мурожаат қилиш учун электрон рақамли имзо талаб қилинмайди.

Ушбу қабулхонанинг ишлаш тажрибасидан келиб чиқиб мурожаатларни кўриб чиқишни янада такомиллаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилади.


Манба: www.the-uff.com

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджоновнинг қабулхонаси очилди