Россиялик боксчи Фёдор Чудинов жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россиялик боксчи Фёдор Чудинов жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилди

Спорт 27-09-2015, 15:03 1 057
Россиялик боксчи Фёдор Чудинов жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилди

Россиялик боксчи Фёдор Чудинов Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) талқини бўйича 76,2 килограмм вазн тоифасида чемпионлик совринини ҳимоя қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» га таяниб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Британиялик таниқли боксчи Фрэнк Булонига қарши Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтган 12 раундлик жанг якунига кўра, россиялик чарм қўлқоп устаси ҳакамларнинг якдил қарори (120:106, 118:108 ва 117:109) билан ғолиб деб топилди.

Бу Фёдор Чудиновнинг чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш бўйича илк жанги бўлди. Мазкур жангга тайёрланишда унга ўтмишнинг таниқли боксчиларидан бири Рой Жонс ҳам ёрдам берди.
loading...


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.