Тошкент хоккей клуби яқин икки мавсум ичида Континентал хоккей лигасида (КХЛ) пайдо бўлиши мумкин, деб ёзади Sof.uz.
Агентлик манбасининг айтишича, лига сафини келаси мавсум ёки 2019/20 мавсумда Тошкент жамоаси тўлдириши мумкин. Айни пайтда Ўзбекистон пойтахтида 12 минг томошабинга мўлжалланган "Ҳумо Арена" муз саройи қурилмоқда. Сарой қурилиши 2018 йил кузида якунланиши мўлжалланган.
"Ҳумо Арена" очилганидан сўнг "Бинокор" клуби КХЛ чемпионатида уй учрашувларини ўтказиши режалаштирилмоқда. Клубнинг лига таркибига кириши бевосита саройнинг фойдаланишга топширилиш муддатига боғлиқ. Клуб КХЛнинг ҳамкорларидан бири бўлган халқаро ERIELL нефт-сервис гуруҳи томонидан молиялаштирилиши мумкин. ERIELL Ўзбекистонда фаол иш олиб боради ва унинг эгалари КХЛда ўзбек клуби пайдо бўлишига қизиқиш билдирмоқда.
Ҳозирда КХЛда етти мамлакат – Россия, Белоруссия, Қозоғистон, Латвия, Хитой, Финляндия ва Словакиядан 27 клуб қатнашади.
Хабар қилинишича, Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) конгрессида "Ҳумо Арена" тақдимоти бўлиб ўтган. Тақдимотда Ўзбекистон вакиллари сарой очилишига бағишлаб IIHF шафелиги остида хоккей турнири ўтказиш ташаббуси билан чиқишган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади