«Барселона» етакчилари Лионель Месси ва Жерар Пике кутилмаганда, Примера 8-туридан ўрин олган «Атлетико»га (1:1) қарши ўйинда ўз муносабатларига ойдинлик киритишга қарор қилишди.
Журналист Эдуардо Инда хабарига кўра, Месси Пикега мурожаат қилиб, Каталония мустақиллиги ҳақидаги баёнотларини тўхтатишни ва эътиборини фақат футболга қаратишни талаб қилган. Акс ҳолда, «Барселона» сафар ўйинларида мухлисларнинг оммавий нафрати муҳитида тўп суришга мажбур бўлишини айтган.
Бундан ташқари, Лео жамоадошига «Барселона» – «Лас Пальмас» ўйинидан олдин айтган сўзларини ҳам эслатган. Ўша пайтда, Каталония референдумида юз бераётган воқеалар туфайли, Пике жамоадошларини майдонга тушмасликка ундаган эди. Агар бу воқеа юз берганида «Барселона» 6 очкодан маҳрум бўларди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди