Сингапурда ўтган маросимда аёл теннисчилар уюшмаси (WTA) теннисни ёритувчи халқаро оммавий ахборот воситалари ўртасида овоз бериш орқали йилнинг энг яхши аёл теннисчилари аниқланадиган WTA Player Awards мукофоти натижаларини эълон қилди. Ғолиблар 5 йўналиш бўйича аниқланди, деб ёзади Кун.уз нашри.
Йилнинг энг яхши аёл теннисчиси испаниялик Гарбинье Мугуруса бўлди. У Уимблдон мусобақаси ғолибаси бўлди ва йил давомида биринчи рақамли аёл теннисчи даражасигача кўтарила олди.
"Йил одимлаши" йўналишида латвиялик Елена Остапенко ғолиб бўлди. У бир йил ичида WTA рейтингида 30 дан кўпроқ поғонага юқорилади ва етакчи ўнталикдан жой олди. Теннисчи июнь бошида "Ролан Гаррос"ни ютди.
Қолган йўналишлар бўйича натижалар қуйидагича бўлди:
Йил жуфтлиги: Мартина Хингис (Швейцария) ва Чжань Юнжань (Тайвань)
Йилнинг энг яхши янги ўйинчиси: Кэтрин Беллис (США)
Йил қайтиши: Слоан Стивенс (США)
Шунингдек, тадбирда энг яхши аёл теннисчиларнинг якуний мусобақаси учун қуръа ташлаш ўтказилди. Якуний мусобақа Сингапурда 22-29 октябрда бўлиб ўтади. Теннисчилар гуруҳларга бўлиниб беллашадилар. Кейинги босқичга ҳар бир гуруҳдан икки нафар энг яхши теннисчи йўл олади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш