20:56 / 22.10.2017
7 344

UZREPORT TV ва FUTBOL TV “The Best FIFA Football Awards 2017”ни трансляция қилади

UZREPORT TV ва FUTBOL TV “The Best FIFA Football Awards 2017”ни трансляция қилади
Душанба, 23 октябрь куни Лондон шаҳрида “The Best FIFA Football Awards 2017” тақдирлаш маросими ўтказилади. Унда футбол оламида ўтган мавсум юксак натижаларга эришган футболчи ва мураббийлар ФИФА томонидан мукофотланади. Тақдирлаш маросимига дунёнинг миллионлаб муҳлислари эътибор қаратиши шубҳасиз. Чунки, унда замонамизнинг икки буюк футболчиси Криштиану Роналду ва Лионель Месси ҳамда Неймар энг нуфузли индивидуал соврин учун асосий даъвогарлар ҳисобланишади.

Шунингдек, маросимда ФИФА Президенти Жанни Инфантинонинг таклифига биноан Лондонга етиб борган Ўзбекистон футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов ва Ижроия қўмитасининг аъзоси Бобур Шодиев ҳам иштирок этадилар.

Юртимизда мана шу тадбирга бўлган катта қизиқишни инобатга олган ҳолда UZREPORT TV ҳамда FUTBOL TV уни жонли эфирда тўлиқ трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

23 октябрь куни 22:00 дан бошлаб тақдирлаш маросимининг кириш қисми, юлдузларнинг ташрифи, йўлак орқали ўтиши ва фотосессияси UZREPORT TV ҳамда FUTBOL TV орқали намойиш этилади. Асосий гала-оқшомнинг бошланиш вақти эса 23:30 ва уни ҳам томошабинларимиз жонли эфирда кузатиб боришлари мумкин.

Жаҳон юлдузлари иштирокидаги ФИФА тақдрирлаш оқшомини ўтказиб юборманг!

Манба: UzReport.news

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » UZREPORT TV ва FUTBOL TV “The Best FIFA Football Awards 2017”ни трансляция қилади