12:06 / 09.11.2017
5 296

Карлес Пуйоль Тошкентга етиб келди ва мухлислар томонидан қизғин кутиб олинди

Карлес Пуйоль Тошкентга етиб келди ва мухлислар томонидан қизғин кутиб олинди
Аввалроқ, футбол бўйича Испания терма жамоаси ҳамда “Барселона” клубининг собиқ ҳимоячиси Карлес Пуйолнинг Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақида хабар бергандик.

“Барселона” сафида 1999–2014 йиллар давомида тўп сурган тажрибали собиқ футболчиси Карлес Пуйоль бугун, 9 ноябрь куни (соат 02:00 да) Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ўнлаб футбол мухлислари томонидан кутиб олинди.

Карлес Пуйоль ташрифи давомида Ўзбекистондаги футбол академиялари тарбияланувчилари учун мастер-класслар ўтказиб беради.

Шунингдек, Олий лиганинг 28-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Пахтакор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги ўйинни бевосита “Пахтакор” стадионида туриб томоша қилиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Карлес Пуйольнинг Ўзбекистонга ташрифи ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан уюштирилаётган бўлиб, бу орқали ФИФА президенти Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган катта ҳажмдаги чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш ва футболнинг оммавийлигини оширишга ҳисса қўшишни мақсад қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Карлес Пуйоль Тошкентга етиб келди ва мухлислар томонидан қизғин кутиб олинди