19:21 / 09.12.2017
4 985

UzReport Ла Лига ўйини ўрнига Сардор Рашидов жамоасининг Жаҳон Чемпионатидаги ўйинини кўрсатади

UzReport Ла Лига ўйини ўрнига Сардор Рашидов жамоасининг Жаҳон Чемпионатидаги ўйинини кўрсатади
UzReport телеканали ўзининг 9 декабрь кунги дастурига ўзгартириш киритди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Аввалроқ UzReport клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатидан ўрин олган ҳамда Равшан Эрматов бошқариб борадиган «Пачука» (Мексика) — «Vidaд Касабланка» (Марокаш) ўйинини 18:00 дан бошлаб кўрсатишни режалаштирганди. Маълумки, мусобақанинг чорак финалидан жой олган иккинчи ўйин — «Ал-Жазира» (БАА) — «Урава Ред» (Япония) ҳам бугун бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:30 га тайин қилинган.

Режага кўра, Futbol-TV канали 22:30 дан бошлаб Испания Ла Лигаси 15-туридан жой олган «Депортиво» — «Леганес» ўйинини олиб бериши керак эди. Мазкур учрашувнинг намойиш этилиши клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатининг трансляция ҳуқуқи қўлга киритилгунига қадар режада бўлган.

Телеканал манбасининг қайд этишича, футбол мухлислари мазкур беллашув ўрнида ўзбекистонлик Сардор Рашидов тўп сурадиган «Ал-Жазира» иштирокидаги учрашув трансляциясини сўраб, мурожаат қилган. UzReport бу таклифни ўрганиб чиқиб, Ла Лига 15-туридаги ўйин ўрнига, «Ал-Жазира» — «Урава Ред»ни намойиш қилишга қарор қилган ва «Депортиво» иштирокидаги ўйинни режадан ўчирган.

Амирлик клуби мазкур беллашувда зафар қучса, Жаҳон Чемпионатининг ярим финалида Мадриднинг «Реал» клубига рақиблик қилади. Ўз навбатида «Реал» Ла Лиганинг мазкур турида «Севилья»ни қабул қилади. Учрашув 20:15 дан бошлаб UzReport каналида кўрсатилади. «Ал-Жазира» иштирокидаги ўйин эса Futbol-TV каналида қўйилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » UzReport Ла Лига ўйини ўрнига Сардор Рашидов жамоасининг Жаҳон Чемпионатидаги ўйинини кўрсатади