“Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде клублар томонидан чемпион жамоа шарафига ташкил этиладиган “жонли йўлак”ка ўз муносабатини билдирди.
“Қанчадир вақт илгари чемпионлик йўлакчаси футболчиларнинг бир бирларини ўзаро тан олишлари билдирарди. Бунда ОАВнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ эди. Ҳозир бу нарсани жуда кўпиртириб юборишди.
Биз “Реал”нинг бу йилги ютуқларига ҳурмат билан муносбатда бўламиз. Уларга “жонли йўлак” ташкил этиб берамизми? Йўқ.
Мен бу каби “тадбир”ларда иштирок этишни истамайман ва қачондир кимдир менга шундай йўлак қилишини ҳам хоҳламайман. Бу ҳолат аввалгидек муҳим аҳамият касб этмай қўйган”, дейди Вальверде.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди