
“Реал Мадрид” жамоаси “Чемпионлар лигаси” 6-турида ўз майдонида “Лудогорец” жамоаси устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу ғалаба “қиролллик” клуби учун кетма-кет қозонилган 19-ғалаба бўлди. Бу испан жамоалари ўртасида рекорд натижа ҳисобланади.
Аввалги рекорд “Барселона” жамоасига тегишли бўлиб, у 2005 йилнинг октябридан 2006 йилнинг ноябригача бўлган 18 та ўйинда ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, “Реал Мадрид” сўнгги 85 кун ичида “Ла-лига”да 11 та, “Чемпионлар лигаси”да 6 та ҳамда Испания кубогида 2 та ғалабага эришган.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар