
“Реал” футболчилари Роналдунинг худбинлигидан тўйган ҳола унга қарши бош кўтардилар.
Хабарда айтилишича, футболчига қарши фикр билдирганлар орасида яримҳимоячи Иско асосий ўринни эгалаган. Уни эса Серхио Рамос, Маркос Асенсио, Дани Себальос ва Лукас Васкеслар қўллаб-қувватлашган.
Футболчилар Роналдунинг майдонда ҳаддан ортиқ худбинлик қилиши ва жамоавий ҳолатда ўйнашни истамаслигига қарши бўлганлар.
Бундан ташқари клуб аъзолари Роналдунинг кетиши ҳақидаги миш-мишлардан ҳам норози бўлишмоқда. Айни пайтда футболчи билан ПСЖ қизиқиб қолган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар