Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жасур Яхшибоев Хитойга қарши ўйиндан олдин маҳаллий матбуот билан суҳбатда илк учрашувдаги хато ва камчиликлар ҳақида фикр билдирди ва Хитойга қарши учрашувга жамоа бошқача кайфиятда тушишини таъкидлади.
“Илк учрашувдаги хатолардан керакли хулосалар чиқара олдик. Умид қиламанки, бошқа бундай хато қилмаймиз. Хитойга қарши учрашувда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Учрашувнинг аҳамиятини билиб турибмиз. Биз мухлисларга яхши ва чиройли ўйин намойиш этишга ва албатта ғалаба қозониб, уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”, - дейди Яхшибоев.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим ҳимоячиси шунингдек, Хитой ёшлар терма жамоаси ва улар сафидаги футболчилар ҳақида фикр билдирди.
“Хитойликлар таркибида ажойиб ва тажрибали футболчилар бор. Айниқса, уларда техик жиҳатдан яхши шаклланган футболчилар кўп. Рақиб сафида бир нечта футболчи барчадан бироз ажралиб турибди. Биз уларнинг қандай савиядаги футболчи эканлигини биламиз ва уларни тўхтатишга ҳаракат қиламиз”, - дейди ярим ҳимоячи.
“Бу турнирдан мақсадимиз катта. Биринчи навбатда бу биз учун ўзига ҳос зинапоя. Биз ўзимизни кўрсата олсак, келажак учун ҳам катта фойда. Шунинг учун барчамиз боримизни бериб, ғалаба қозонишни истаймиз”, - деди Яхшибоев. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда