
Маълум бўлишича, миллий терма жамоамизнинг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян ҳозирда Москванинг “Спартак” жамоасида мураббийлик малакасини оширмоқда.
Аниқроғи, “Спартак” ФК бош мураббийи Массимо Каррера билан дўстона келишувга асосан “Пахтакор”нинг собиқ бош менежери жамоа “лагерида” “стажировка” ўтамоқда.
Албатта, ЕЧЛ қатнашчиси бўлган Европанинг энг машҳур клуби “Спартак”да малака ошириш мақтовларга сазовордир.
Айтиш жоизки, 9-22 январь кунлари Дубай (БАА) шаҳрида дастлабки йиғинни ўтказаётган москваликлар қароргоҳида Самвел Бабаян ва унинг доимий ҳамроҳи Вячеслв Колосовский ҳам саф тортиб туришибди.
Россиянинг амалдаги чемпиони бўлган ушбу жамоанинг иккинчи мавсум олди тайёргарлик ишлари 25 январьдан 7 февралгача давом эттирилади.
Ушбу йиғинда ҳам Самвел Бабаян ва Григорий Колосвоский иштирок этишлари режалаштирилган.
Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Самвел Вячеславович февраль ойининг сўнгги кунларида хориж клуби, аниқроғи Осиё жамоаларидан бирини бошқаришга киришади Албатта бу ҳам ўзбек футболи учун қувонарли ҳолдир... Воқеалар ривожини кутиб қоламиз...
Манба: interfutbol.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар