Ўзбекистон футбол ассоциацияси янги президенти Очилбой Раматов жорий мавсумда ташкил қилинган Суперлига форматини танқид қилиб ўтди.
«Чемпионатда жорий қилинган янги ислоҳотлар ҳақида. Биз ҳали бу реформаларни кўриб чиқамиз. Барчасини бирданига ўзгартириб ташлаб бўлмайди. Ислоҳотлар секин-асталик билан амалга оширилиши керак. Футбол бокс эмаску, тўғрими, уриб йиқитасан, бўлди десанг.
Ҳудудларда футболни ўлдириб қўйиш керак эмас. Ўзгаришлар яхшиликка, футболни ривожланишига хизмат қилиши керак. Сизлар тузган янги форматдаги олтита кучли жамоани ажратиш фақат Тошкент жамоаларини ўсишига ёрдам беради. Ҳудудлардаги жамоаларни бу йўқ бўлишига сабаб бўлади. Ўша олтиликка қайси жамоалар киришини айтиб берайми? «Пахтакор», «Локомотив», «Бунёдкор» киради. Кейин «Насаф» зўрға кириши мумкин. Шундан кейин фақат пойтахт жамоалари ривожланиб, вилоятларда футбол йўқолиб бораверади.
Бу билан ислоҳотларни, янгича форматни бутунлай йўқотиш керак демоқчи эмасман. Лекин буни яхшилаб ўйлаб кўришимиз керак. Ҳали мавсум бошланишига бир ой вақт бор ва бу масалани яна кўриб чиқамиз.
Мен революционер эмасман, келгандан барча нарсани ўзгартириб ташлайдиган. «Машъал» ёки бошқа жамоа шунчаки тушириб юборилмайди. Ҳали бу соҳага тўлиқ кирганим йўқ. Бу масалани ҳам кўриб чиқамиз. Келган заҳоти, Умид Аҳмаджонов хато қилган деб ташлаш ноқулай менга ҳам. Бир ой вақт давомида кўриб чиқайлик. Шундан сўнг аниқ бир тўхтамга келамиз», дея Раматовнинг сўзларини келтиради Tribuna.Uz мухбири. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар