Ўзбекистон миллий терма жамоасига вақтинча бош мураббий этиб Тимур Кападзе тайинлангач, «Дарё» нашри ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан боғланиб, бу борада фикр олишга ҳаракат қилди.
Тимур Кападзе миллий терма жамоа учун катта меҳнат қилган футболчи. У 2015 йилги Осиё Кубогидан сўнг терма билан расман хайрлашиб, бор эътиборини мураббийликдаги билимларини бойитишга қаратди. Шу билан бирга, футболчилик фаолиятини ҳам давом эттирди. Нима демоқчиман, Кападзе миллий терма жамоанинг ўзаги бўлган футболчиларни ҳам, янги етишиб чиқаётган иқтидорларни ҳам бевосита яхши билади, уларнинг имкониятларини чамалай олади. Энди эса ўзининг футболчиликдаги тажрибасидан келиб чиқиб, етакчи фигуралар билан мураббий сифатида тил топишишга, қолаверса, ўзи майдонда курашган ёш иқтидор эгалари учун терма эшикларини очишга ҳаракат қилади. Чунки у айни вақтда майдонда тер тўкадиган футболчиларнинг имкониятлари, муаммолари ва ички кечинмаларини ҳаммадан яхшироқ билади.
Умид Аҳмаджонов, ЎФА биринчи вице-президенти
Тимур Кападзе мураббийлик фаолиятига катта тажрибага эга эмас. У мустақил равишда фаолият олиб ҳам бормаган. Шунга қарамай, ЎФА раҳбарияти айнан унга ишонч билдиришга қарор қилди.
Ҳа, бу катта масъулият, катта мактаб. Умид қиламизки, Кападзе бу ишончни оқлаш учун бор кучини бериб ишлайди. Биз эса хорижлик мураббийлар билан давом этаётган музокараларни якуний босқичга олиб чиқиб, тез орада термага тажрибали мутахассисни олиб келишга ҳаракат қиламиз. Ниятимиз фақатгина терманинг натижаларини яхшилаш эмас, балки ўша мураббий фонида ўзимизнинг маҳаллий мутахассисларимизга ҳам тажриба улашиш, уларнинг билимларидан фойдаланиб қолиш. Бунда футболни яқиндагина тугатган ва катта мураббий бўлиш истагида таҳсил олаётган Тимур Кападзе каби футболчилар яхши номзод бўлиши мумкин. Мана шуларни инобатга олиб, ассоциация раҳбарияти, Ижроқўм аъзолари ва футбол мутахассислари билан келишиб, шундай қарорга келдик.
Тажрибага келсак, ҳар қандай мутахассис ҳам ишни «0» дан бошлаган. Тажриба ва билим йиллар давомида шаклланиб боради. Биз Кападзенинг олдига Осиё чемпиони бўлиш ёки терма жамоани Жаҳон Чемпионатига олиб чиқиш вазифасини қўяётганимиз йўқ. У ўртада кўприк вазифасини ўтайди. Футболчиларни кузатиб боради, улар билан мулоқотда бўлади, ўртоқлик ўйинларига тайёргарлик кўради ва режалар тузади. Марҳамат, атрофига ўзи билган, ишонган ва суянган мураббийлар штабини олиб келиши мумкин, барча шароитни яратиб берамиз. Муҳими, биз кутаётган мутахассис Ўзбекистонга келганида, Кападзенинг ўзи барча ишни тушунтиради, унга биринчи маълумотларни ўзи беради.

Умид Аҳмаджонов,
ЎФА биринчи вице-президенти
ЎФА биринчи вице-президенти
Норасмий маълумотларга кўра, ЎФА раҳбарияти хорижий мутахассис билан барча масалани пишитиб қўйган. Иш расмий босқичга кўчиши учун эса вақт керак бўлади. Айни вақтда ЎФА шунинг устида иш олиб бормоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи