WSB йўналишида мусобақаларда иштирок этаётган «Uzbek Tigers» жамоаси аъзоси Исроил Мадримов Кубанинг «Cuba Domadores» жамоасига қарши бўлиб ўтадиган бокс кечасидан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— Эртага бўлиб ўтадиган жангда ғалаба қозонишимиз жуда муҳим. Албатта биз ҳам кўпроқ мухлислар қаршисида жанг қилишни истаймиз. Уларнинг қўллаб-қувватлаб турганини ҳис қилиб туриш бошқача бўлади. Аммо энг асосийси бу эмас. Биз бор эътиборимизни бўлажак жангга қаратиб ғалаба қозонишимиз керак.
— Боксчи илгари мағлуб бўлган рақибга қарши барибир қандайдир руҳан бошқача кайфиятда рингга кўтарилади. Арлен Лопез бир йил муқаддам Самарқандда сизга мағлубиятга учраганди ва буни олимпиададаги ғалабасидан сўнг яхши тайёрлана олмагани билан изоҳлади. Сизда ҳам мағлубиятга учраган жангларингиздан кейин қандайдир психологик ҳолатлар бўлгандир. Бу ҳолатни бошидан ўтказган спортчи сифатида эртага Арлендан қандай бокс кутяпсиз? У реванш олиш илинжида бўлса керак.
— Бу Лопезга қарши иккинчи жангим бўлади. Биринчи жангда Самарқандда ғалаба қозонганимда унинг учун кутилмаган рақиб бўлган бўлишим мумкин. Шунга яхши тайёрлана олмагандир. Лекин энди мағлубиятга учраганидан кейин реванш учун ҳам бу жангга икки баравар куч билан тайёргарлик кўргани аниқ. Энди мен Арлен учун кутилмаган эмас, кутилган ва у ютқазган рақибман. Шу боисдан бу жангга Арлен ўта муҳим тўқнашув деб қараши табиий. Лекин мен ҳам қараб турмайман. Мураббийларимиз билан тинимсиз машғулотлар олиб бормоқдамиз ва худо хоҳласа эртага бўладиган жангда ғалаба қозонаман», дея гапириб ўтди Мадримов. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»