Офарин!!! Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги дебютида рақибини 7 сонияда қулатди (видео)

  • 11 март 2018, 09:58
  • 4 284
  • Спорт
  • Офарин!!! Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги дебютида рақибини 7 сонияда қулатди (видео)
    2017 йилги бокс бўйича жаҳон чемпиони, Рио олимпиадаси кумуш медали соҳиби Шаҳрам Ғиёсов 10 март куни профессионал рингдаги илк жангини ўтказди.

    Нью-Йоркда Тошкент вақти билан 11 март куни тонги соат 05:00да бошланган жангда у аргентиналик рақиби Николас Веласкесни биринчи раунднинг 7-сониясидаёқ полга қулатди.

    Шу тариқа, Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги фаолиятини тезкор нокаут билан бошлади.

    Веласкес шу кунга қадар проф боксда 12 та жанг ўтказган бўлиб, шуларнинг 10 тасида рақибларидан устун келган ва 2 та жангда имкониятни бой берганди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Офарин!!! Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги дебютида рақибини 7 сонияда қулатди (видео)