«Вест Ҳэм» сардори Марк Нобл Англия чемпионатининг 30-турида «Бёрнли»га қарши ўйин вақтида юзага келган тартибсизликлар фонида майдонга тушиб келган мухлислардан бирини уриб йиқитди, деб ёзади Кун нашри.
У мухлисни калтаклашни бошлаганида бошқа футболчилар уни ажратиб олиб кетишди.
Ўйиндан кейин Нобл бу воқеа борасида изоҳ берди.
«Бу анчадан буён давом этмоқда. Буни фақат ғалаба қозонсак тўхтатишимиз мумкин. Аммо биз юта олмаяпмиз. Фақат ғалаба мухлисларни тинчлантириши мумкин. Биз уларнинг хафагарчиликларини тўғри тушунамиз. Лекин агар улар бизни қўллаб-қувватлашмаса, яна ютқазиб қўяверамиз. Бундай муҳит ҳукм сурар экан, биз ўйнай олмаймиз.
Одамлар биз футболчилар эканимизни тушуниши керак. Биз ўзимизни ҳимоя қила олишимиз керак. Майдонга кўп мухлислар тушиб кетишди. Улар бу ҳаракатлари орқали раҳбариятга бўлган ғазабларини билдиришди. Мен эса ўзимга ташланишганида ўзимни ҳимоя қилишим керак.
Футболда фақат ғалабаларни қадрлашади. Лекин «Вест Ҳэм» ҳам бошқа исталган жамоа қатори, «Манчестер Сити»ни ҳисобга олмаганда, ютқазиши мумкин бўлган жамоадир. Бизга ҳозир қийин, мухлислар раҳбариятдан қаттиқ норози. Жамоадаги кўп футболчилар аввал бундай ҳолатга тушишмаган», деган Нобл.
[media=https://youtu.be/eBe8JtJ5K9c] “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»