23:28 / 21.03.2018
5 281

Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби аниқ бўлди

Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби аниқ бўлди
Енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев Бруклиндаги «Barclays Center» спорт мажмуасида 28 апрель куни навбатдаги жангини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозиргина Шоҳжаҳон Sports.uz мухбирига мазкур жангда кимга қарши рингга кўтарилиши ҳақда хабар берди.

Боксчимиз Нью Йоркда ўтадиган жангда хитойлик Жиминг Ванг билан тўқнашадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев бугунга қадар 12 маротаба рингга кўтарилиб ушбу беллашувларда рақибларининг барчасини нокаутга учратган бўлса, Жиминг ҳам боксчимиз каби ўн икки маротаба жанг ўтказган бўлиб, Уларнинг 10 тасида ғалаба қозонган. Қолган иккитасида имкониятни бой берган.

Шунингдек, Ванг фаолияти давомида учта беллашувни муддатидан олдин якунлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби аниқ бўлди