21:26 / 25.03.2018
4 238

Исроил Мадримов: "Колумбияда ҳакамлар ноҳақлик қилди" (видео)

Исроил Мадримов: "Колумбияда ҳакамлар ноҳақлик қилди" (видео)
WSB йўналишидаги мусобақаларда иштирок этаётган Uzbek Tigers жамоаси аъзоси, -75кг вазн тоифасида рингга кўтарилувчи Исроил Мадримов Колумбияда бўлиб ўтган жангларда ҳакамларнинг ноҳақлик қилганидан нолиди, деб ёзади Кун нашри.

«Аллоҳга шукурлар бўлсинки, жангларни ҳам ўтказиб олдик! Мен анчадан буён бунақа яхши бокс тушмагандим, аммо ҳакамларни тушиниш кийин. Бунақа ҳолат боксда кўп учраб туради.

Биз 3-2 ҳисоби билан ютиб кетишимиз керак эди, лекин... Майли ҳаммаси Аллоҳдан, жангларни кўришни тавсия қиламан. Ҳаммага ўз миннатдорчилигимни билдираман, рахмат!», дея ёзди Мадримов Instagram‘даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Colombia Heroicos жамоасига қарши меҳмонда кечган жангларда Uzbek Tigers жамоаси 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Жумладан Исроил Мадримовнинг жангида ҳам ҳакамлар рақиб боксчисига ғалабани тақдим этишди. Қуйида мазкур жанг видеосини томоша қилишингиз мумкин.
[media=https://youtu.be/VajOBEyqKVM]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Исроил Мадримов: "Колумбияда ҳакамлар ноҳақлик қилди" (видео)