
Марокаш ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўроқлик учрашуви ўз ниҳоясига етди. Касабланка шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда ҳамюртларимиз 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Учрашув дебюти мезбонларга омадли келди: 3-дақиқада Айюб Эл-Кааби жарима майдончамиз ичида фаоллик кўрсатди ва жамоасининг илк голини урди. Шундан сўнг, ўзбекистонлик ўйинчилар фаолликни оширишга уринишди, бироқ бу ўз самарасини бермади.
Бўлим сўнггида мезбонлар яна гол уришга муваффақ бўлишди, бу сафар Мануэл Дакоста ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Иккинчи бўлимда ҳам мезбонлар тўпни назорат қилишга уриндилар, дарвозалар олдида хавфли вазиятлар кўп юзага келмади. Шунга яраша ҳисоб ҳам ўзгармай қолди.
Шу тариқа, Темур Кападзе ва Миржалол Қосимов бошчилигидаги терма жамоа икки ўйинда бир дуранг ва битта мағлубият қайд этишди.
Ўртоқлик учрашуви
Марокаш – Ўзбекистон 2:0 (2:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 3 Эл-Кааби, 2:0 – 42 Дакоста.
Марокаш: 12.Мунир Эл Кажоуи (22.Аҳмад Тагнаоути, 46), 25.Эл Ҳажам Валид (27.Салоҳиддин Эссаиди, 82), 4.Да Коста Маруан, 6.Саисс Ганем (28.Наҳири Муҳаммад, 63), 2.Ашраф Ҳакими, 21.Софьян Амрабат, 11.Файсал Фажр, 18.Амин Харит, 19.Ясин Баммоу (7.Ҳаким Зиеш, 72), 15.Аюб Эл Кааби (23.Волид Азару, 62), 26.Закария Лабяд (9.Софьян Буфаль, 46).
Захира: 23.Оуалид Азару, 24.Бадр Бенун, 8.Карим Эл Аҳмади, 17.Набил Дирар, 16.Нуриддин Амрабат, 10.Юнус Белханда, 14.Муборак Бусуффа, 5.Меҳди Бенатиа, 13.Холид Бутаиб, 20.Азиз Бухаддуз,
Ўзбекистон: 1.Элдорбек Суюнов, 14.Шуҳрат Муҳаммадиев, 6.Шерзод Аъзамов, 3.Рустам Ашурматов, 13.Олег Зотеев (4.Акром Комилов, 74), 18.Фозил Мусаев (16.Одилжон Ҳамробеков, 45), 22.Жавоҳир Сидиқов (23.Элдор Шомуродов, 83), 8.Икром Алибоев (19.Отабек Шукуров, 68), 7.Сардор Рашидов (15.Жасур Яхшибоев, 56), 17.Жалолиддин Машарипов, 10.Марат Бикмаев (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 56)
Захира: 12.Игнатий Нестеров, 21.Ботирали Эргашев, 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Анзур Исмоилов, 9.Одил Аҳмедов, 20.Ислом Тўхтахўжаев
Огоҳлантиришлар: Икром Алибоев 42, Рустам Ашурматов 71. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар