«Локомотив» Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 5-тур ўйинлари доирасида «Ал Ваҳда»ни 4:1 ҳисобида таслим этди. Учрашувдан сўнг «темирйўлчилар» жамоаси аъзоси Нивалдо клуб расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди:
– «Локомотив» «Ал Ваҳда» устидан ҳақли равишда ғалаба қозонди. Зеро биз ушбу учрашувда рақибдан кўра мазмунлироқ ўйнадик. Аксарият ҳужумларимизни муваффақиятли якунлай олдик ва 4 марта рақиб дарвозасини ишғол этдик. Бундан жуда ҳам хурсандмиз. Гуруҳимиздаги яна бир учрашувда «Дуҳаил» «Зоб Аҳан»ни мағлуб этди. Бу эса Тошкентда ўтадиган сўнгги тур беллашуви жуда муросасиз кўриниш олишини англатади.
Биз Эрон клубидан илк ўйиндаги мағлубият аламини олишга уринамиз. Ишончим комил, агар гуруҳдан чиқсак қитъа чемпионлар лигасида анча жиддий натижалар қайд этишга кучимиз етади. Энг муҳими гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб олишимиз зарур, – деди тажрибали футболчи.
Манба: lokomotiv.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко: “Беларусга ҳужум Учинчи жаҳон урушининг бошланишидир”
Олимлар Антарктида устидаги озон тешигининг қисқарганини эълон қилди
Исроил собиқ бош вазири Нетаньяхуни Ғазодаги операцияни чўзишда айблади
Евроиттифоқ элчиси ишга қандай транспортда боради?
“Ҳизбуллоҳ” Ливандаги пейжер портлашлари туфайли Исроилни жазолаш билан таҳдид қилди
АҚШда шериф судяни отиб ўлдирди
Ўзбекистон босиб олинган Фаластин ҳудудидан Исроил қўшинлари чиқиб кетишига овоз берди
Икки талаба Финландиядан орол сотиб олди. Бу АҚШдаги уйдан арзонроққа тушди