Эртага Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев проф боксдаги 2-жангини ўтказади

  • 21 апрель 2018, 16:53
  • 2 328
  • Спорт
  • Эртага Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев проф боксдаги 2-жангини ўтказади
    Фото: «Оламспорт»
    Рио-2016 Олимпиадаси совриндорлари, Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Муроджон Аҳмадалиевларнинг профессионал рингдаги иккинчи жангларини ўтказиши ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

    Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги иккинчи жангини венгриялик Габор Горбисга қарши ўтказса, Муроджон Аҳмадалиев эса иккинчи жангида америкалик Жорж Руизга қарши рингга чиқади.

    Иккала жанг ҳам эртага, 22 апрель куни бўлиб ўтади. Жанглар Тошкент вақти билан тонг соат 06:00 да бошланади. Жангларга Бруклиндаги Kings Theatre аренаси мезбонлик қилади.

    «Оламспорт»нинг маълум қилишича, Ўзбекистонлик иккала боксчининг жанги Sport-TV телеканали орқали жонли эфирда намойиш этади.

    Маълумот учун Ғиёсовнинг рақиби Габор Габор бунгача проф рингда 34 та жанг ўтказган ва шуларнинг 24 тасида ғалаба қозонган (14 таси нокаут). 10 та жангда эса мағлубиятга учраган (4 таси нокаут). Шаҳрам эса профессионал боксдаги дебютини 10 март куни нишонлаган ва ўшанда рақибини бир неча сония ичида нокаутга учратганди.

    Аҳмадалиевнинг рақиби Жорж Руиз эса бунгача 14 та жанг ўтказган ва уларнинг 11 тасида (5 та нокаут) ғалаба қозонган. 3 та жангда эса (1 та нокаут) мағлубиятга учраган.​ Муроджон худди Шаҳрам каби 10 март куни проф рингда дебют қилган ва биринчи раунддаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Эртага Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев проф боксдаги 2-жангини ўтказади