14:27 / 16.05.2018
3 668

Илҳом Мўминжонов: "Рақибга қараб, тактика танлаймиз"

Илҳом Мўминжонов: "Рақибга қараб, тактика танлаймиз"
Pepsi Суперлига 12-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Металлург” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “лочинлар” устози Илҳом Мўминжонов ва жамоа ҳужумчиси Азамат Алланиёзов иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб беришди.

Илҳом Мўминжонов (“Навбаҳор” бош мураббийи):
- Уч кун олдин учрашув ўтказишгани боис, бугунги ўйинда шогирдларимда чарчоқ аломатлари бор эди. Иккинчи бўлимда йигитларга шунга боғлиқ кўрсатма бердик ва улар шунга амал қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Бундан хурсандмиз. Бугунги баҳс тақдирини захирадан майдонга тушган футболчилар ҳал қилишди. Айниқса, шогирдим Азамат Алланиёзовни ажойиб ўйин ва “хет-трик” билан табриклайман.

“Металлург” футболчилари бизга қараганда кўпроқ дам олишди. Шунинг учун бугун 2та бўлимда икки хил ўйин гувоҳига айландик. Танаффусдн кейин шогирдаларим ўз иродаларини анмойиш этиб, йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилишди.

Ҳужумкор футбол намойиш этиш борасида тўхталадиган бўлсам, биз рақибга қараб, тактика танлаймиз. Бугунги баҳснинг иккинчи бўлимида ҳужумкор футбол намойиш этгандик, бунинг натижасида йирик ҳисобда зафар қучдик.

Азамат Алланиёзов (“Навбаҳор” ҳужумчиси): - Аввало бугунги ғалаба билан барча наманганлик мухлисларни табриклайман. Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини майдонда тўлиқ бажариб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Бундан хурсандмиз. Майдонга бугун ўзгача иштиёқда тушгандим ва гол уришимни сезгандим. Асоосийси, жамоамизга кўпроқ фойда келтирсам бўлди.

Учрашувнинг илк дақиқаларидан майдонда ҳаракатланганимда, нечта тўп киритган бўлардим, билмадиму, лекин гол уришим аниқ эди.


Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Илҳом Мўминжонов: "Рақибга қараб, тактика танлаймиз"