19:57 / 16.05.2018
5 510

Нурхон Нафасов Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясига президент бўлди

Нурхон Нафасов Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясига президент бўлди
Бугун, 16 май куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мажлислар залида Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясининг навбатдан ташқари сайлов Конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда федерация президенти лавозимига 1996-2006 йиллар мобайнида федерацияни муваффақиятли бошқариб, қатор ютуқларга эришган мутахассис, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози, қора белбоғ 6-ДАН соҳиби Нурхон Нафасов номзоди илгари сурилди. Конференция иштирокчилари ушбу номзодни бир овоздан қўллаб қувватлашди ва Нурхон Нафасов 12 йиллик танаффусдан сўнг яна Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси президенти этиб сайланди.

Фото: Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси
Н.Нафасовга қисқа фурсат ичида федерация фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, иқтидорли спортчилар тайёрлаш тизимини яратиш, терма жамоа таркибида рақобатни кучайтириш, мураббийлар малакасини ошириш, Осиё ва Олимпия каби нуфузли мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қила оладиган спортчиларни тарбиялаш вазифаси юклатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нурхон Нафасов Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясига президент бўлди