11:14 / 27.05.2018
3 969

Бейлнинг фантастик голларини томоша қилинг (видео)

Бейлнинг фантастик голларини томоша қилинг (видео)
«Реал Мадрид» — «Ливерпуль» ўртасидаги финал учрашувига Киевдаги «Олимпийский» стадиони мезбонлик қил​ди. Ўйин жароҳатлар билан бошланди. Аввалига «Ливерпуль» аъзоси Муҳаммад Салоҳ елкасидан жароҳат олиб, майдонни кўзда ёш билан тарк этди. Унинг ўрнига 31-дақиқада Адам Лаллана майдонга туширилди.​

Орадан 6 дақиқа ўтиб, «Реал» ҳимоячиси Дан Карвахаль ҳам жароҳат олди. Унинг ўринга Начо Фернандес захирадан ўйинга қўшилди. Карвахаль ҳам кўзда ёш билан майдондан чиқиб кетди. Биринчи бўлим голсиз якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида Лорис Кариуснинг хатосидан Карим Бенземa унумли фойдаланиб «Реал»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 4-дақиқа ўтиб, Садио Мане ҳисобни тенглаштиришга эришди. Аммо 61-дақиқада Исконинг ўрнига майдонга туширилган Гарет Бэйл 3-дақиқа ўтиб, Марселонинг қанотдан берган узатмасини фантастик зарба билан голга айлантирди.

83-дақиқа келиб эса катта саҳнага яна Бэйл ва Кариус чиқди. Кариуснинг навбатдаги хатоси туфайли Бэйлнинг жарим майдончаси ташқарисидан берган зарбаси голга айланди. Шу тариқа ўйин Мадрид клубининг 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.

«Реал» эса кетма-кет 3-бор Зинедин Зидан бошчлигида Европа Чемпионлар Лигаси совринига эга чиқди.

Европа Чемпионлар Лигаси
Финал учрашуви

​«Реал Мадрид» — «Ливерпуль» 3:1
Голлар:
1:0 – 51 Бензема, 1:1 – 55 Мане, 2:1 – 64 Бэйл, 3:1 – 83 Бэйл.

«Реал Мадрид»: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль (Начо, 37), Рамос, Модрич, Каземиро, Иско (Бэйл, 61), Кроос, Роналду, Бензема (Асенсио, 89).

«Ливерпуль»: Кариус, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнольд, ван Дейк, Фирмино, Вейналдум, Салоҳ (Лаллана, 30), Милнер (Жан, 83), Мане, Хендерсон.

Огоҳлантириш: Мане (82).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бейлнинг фантастик голларини томоша қилинг (видео)