date
views 3 339

Италия Манчинини қўл остидаги илк ўйинда Саудияни мағлуб этди

Италия Манчинини қўл остидаги илк ўйинда Саудияни мағлуб этди
Италия ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз якунига етди. «AFG-Арена»да бўлиб ўтган учрашув 2:1 ҳисоби билан тугади.

Италияликлар сафида Марио Балотелли ва Андреа Белоттилар ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйган бўлишса, Саудиянинг ягона жавоб тўпига Яхё Ал-Шаҳри муаллиф бўлди.

Шу тариқа, Роберто Манчинининг дебют ўйинида Италия термаси ғалабани қўлга киритди.

Саудия Арабистони ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Россия, Уругвай ваМиср терма ларига қарши баҳс олиб боради. Италия эса турнирга чиқа олмаган.

Ўртоқлик учрашуви

Италия – Саудия Арабистони 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар:
1:0 – 21 Балотелли, 2:0 – 68 Белотти, 2:1 – 72 Аль-Шехри.

Италия – Доннарумма, Романьоли, Кришито (Де Шильо, 88), Дзаппакоста, Бонуччи, Пеллегрини (Верди, 73), Жоржиньо, Политано (Кристанте, 73), Флоренци (Бонавентура, 67), Инсинье (Кьеза, 84), Балотелли (Белотти, 58).

Саудия Арабистони – Ал-Овайс, Хавсави (Хавсави 90), Хавсави (Ал-Булайҳи, 84), Ал-Харби, Ал-Шаҳрони, Отайф, Ал-Фараж (Ал-Могави, 90), Ал-Жассим, Ал-Шаҳри, Канно (Ал-Досари, 46), Ассири (Ал-Муваллад, 69).

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Италия Манчинини қўл остидаги илк ўйинда Саудияни мағлуб этди