00:06 / 01.06.2018
4 451

"Губернатор кубоги": Тўрт боксчимиз олтин медал соҳиби бўлди

"Губернатор кубоги": Тўрт боксчимиз олтин медал соҳиби бўлди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бу́йича "Губернатор кубоги" мусобақаси якунланди.

Мусобақада Россия, Ўзбекистон, Беларусия, Куба, Украина, Болгария, Арманистон, Молдова, Руминия, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатларда келган чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун куч синашди.

Турнирда - 56 кгда Миразиз Мирзаҳалилов, -75 кгда Исроил Мадримов ва -81 кгда Бектемир Мелиқўзиев, +91 кгда Баҳодир Жалолов барча рақибларини мағлубиятга учратиб олтин медални қўлга киритди.

Финалга қадар жангларда зафар қучган Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Шунқор Абдурасулов каби боксчиларимиз мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди. Санжар Турсунов, Иқболжон Холдоров ва Жасурбек Латипов ўз вазн тоифаларида бронза медаль билан тақдирланди.

Шу тариқа "Губернатор кубоги"да Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4 олтин, 3 кумуш ва бронза медални қўлга киритди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Губернатор кубоги": Тўрт боксчимиз олтин медал соҳиби бўлди