
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жаҳон чемпионатида ғалаба қозониши эҳтимоли катта бўлган терма жамоаларни номлади, деб ёзади Кун нашри.
«Месси ва Роналду жуда зўр футболчилардир. Улар терма жамоасини анча кучайтиришга қодир. Менимча, Аргентина ва Португалия мусобақада зафар қучиши мумкин.
Бразилия ҳам Тите қўл остида жуда яхши ўйнамоқда. Ҳимоя ҳам анча кучли. Бундан ташқари, уларда Бразилияга хос табиий иқтидор бор.
Испания саралашда зўр иштирок этди. Унда тажрибали ва сифатли футболчилар тўпланган. Аммо, жаҳон чемпионатида сюрпризлар ҳам юз бериб туради» - деб Моуриньо сўзларини келтирмоқда GQ. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.